Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази – соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ижтимоий аҳамиятга эга тузилма
13:15 / 2022-01-01

Ўзбекистон тиббиёти – инсон қадри учун

Қишнинг совуқ кунлари. Яқин кунларда ёққан қор ҳамон у ер, бу ерда сақланиб қолган. Соат 10:00. Замонавий микроавтобусда манзил сари йўлга чиқдик. Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказилиши режалаштирилган «Очиқ мулоқоти» доирасида мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлардан иборат жамоа пойтахтимизда жойлашган энг йирик шифо масканлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида йиғилганмиз.

Йўл-йўлакай пресс-тур дастури билан танишаман. Унга кўра, биз борадиган дастлабки манзил – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳам айнан шу, дея ўйлайман. Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб борувчи журналист сифатида ушбу шифо маскани ҳақида билганларимни сизга ҳам улашаман.

Биласизми, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлиб, у шошилинч тиббий ёрдамнинг барча йўналишлари бўйича, шу жумладан, катталар ва болалар учун жарроҳлик, терапевтик, педиатрик, куйиш-токсикологик ҳамда фавқулодда ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатади. Бугунги кунда юртимизда вилоят ва туманлардаги ихтисослашган марказлар филиаллари ва бўлимлардан иборат энг юқори талабларга мос ягона шошилинч тиббий ёрдам хизмати татбиқ этилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унга бириктирилган республика санитар авиацияси ҳамда Тошкент шаҳрининг «103» хизмати ШТЁХнинг бош муассасаси ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил қилинган Марказнинг 13 филиалида махсуслаштирилган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг 179 та аҳоли пунктида РШТЁИМнинг субфилиаллари – шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу стационарлардан ташқари, тизимга «103» – тез тиббий ёрдам хизмати, санитар авиацияси ва фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш хизмати ҳам бириктирилган.

Мана, марказга ҳам етиб келдик. Бизни бу ерда тиббиёт муассасаси масъул ходимлари кутиб олишди. Ташрифимиз уларни мамнун қилди.

– Сўнги йилларда марказимиз фаолиятида кескин ўзгаришлар кузатилди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. – Шифокорлар ҳамда беморларга яратилган қулайликлар, шароитлар бўлганидан кейин аҳолимизга ёруғ юз билан сифатли хизмат кўрсата оляпмиз. Аксарият халқимиз тиббиёт соҳаси, умуман марказимиз ҳақида ҳам аввалги таассуротлари билан юрган бўлишлари мумкин. Аммо ҳозир ўзларингиз ҳам гувоҳи бўласизлар, муассасамизда замон талабларига монанд хизмат йўлга қўйилган. Энг сўнгги диагностика ва тиббий аппаратуралар билан жиҳозланган. Буни албатта, халқимиз билиши зарур.

Дастлаб, конференц-залида журналистларга шифохона ҳақида, сўнги йилларда амалга оширилган ишлар, охирги олти ой мобайнида қўлга киритилган ютуқлар хусусида маълумот берилди. Таъкидланишича, биргина 2020 йилда ушбу тизим муассасаларига 13 миллиондан зиёд бемор мурожаат қилган. 2021 йилнинг 11 ойи мобайнида умумий мурожаатлар сони 10 миллиондан ортиқни ташкил этди, икки ярим миллиондан зиёд беморга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилди.

РШТЁИМ, унинг филиаллари ва субфилиалларида йилига 217 мингдан ортиқ беморга стационар шароитда мураккаб хирургик амалиётлар ўтказилади, ундан ташқари яна 268,1 мингдан ортиғига амбулатор амалиётлар бажарилмоқда. Тизимда 87,5 минг нафарга яқин ходим фаолият олиб бормоқда, шу жумладан, шифокорлар сони 16,7 мингдан зиёд, ҳамширалар эса 52,4 мингдан ортиқ. Ҳозирги кунда кадрлар билан таъминланганлик даражаси 98 фоизни ташкил этмоқда.

Дарвоқе, Янги йил байрами мамлакатимизда ҳам кенг нишонланишини инобатга олиб, марказ ходимларини саволга тутдик.

– Ҳар бир хонадонда байрамона муҳит яратилиб, дастурхонга энг тансиқ таомлар тортиқ қилинади. Янги йил кириб келиши билан, мушакбозликлар бошлаб юборилади. Бу каби жараёнларда айрим кўнгилсиз ҳодисалар ҳам учраб туради. Аксариятимизда овқат тановул қилиш борасида одатий режимнинг бузилиши натижасида ҳазм қилиш муаммолари билан боғлиқ нохушликлар кузатилса, айрим кишиларнинг пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиши туфайли куйиш тан жароҳатини олиш ҳолатлари учрайди, тўғрими?

– Ҳеч кимга сир эмаски, Янги йилда тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони кескин ошади. Улар асосан икки ҳолатда: пиротехника воситаларидан куйиш ҳамда интоксикация, яъни кўп овқат истеъмол қилиш натижасида организмнинг ҳазм тизимида муаммолар юзага келиши натижасида келиб чиқади, – дейди Марказ директори Дониёр Алимов.

– Бундай вазиятда беморга албатта, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиши керак. Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун, яъни 31 декабрдан 4 январга қадар дам олиши белгиланган. Хўш, бундай вазиятда шошилинч тиббий ёрдам муассасалари қандай тартибда ишлайди, – деган савол билан яна мутахассисларга юзланди ҳамкасбларимдан бири.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутасаддиларининг маълум қилишича, марказ ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиаллари доимий шай ҳолатда. Уларда 24 соат давомида навбатчи бригадалар, яъни малакали шифокорлар ва ҳамширалар сифатли тиббий хизмат кўрсатади. Ўз навбатида, марказ раҳбарияти – бош директор, директор, бош шифокор ва директор ўринбосарларидан иборат штаб тузилган. Улар ҳам навбатчилик асосида фаолият кўрсатади. Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган 5 кунлик дам олиш саналарида худди шу тартиб амал қилади. Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб 2 минг 861 та тез тиббий ёрдам бригадаси зарур дори-дармонлар билан таъминланган. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимида фаолият кўрсатаётган қарийб 17 минг нафарга яқин шифокор ва 52 минг нафардан зиёд ҳамшираларга ҳам зарур кўрсатмалар берилган.

Тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечилмоқда

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барчамиз учун ўта муҳим ва ҳар биримизга дахлдордир. Айниқса, буни бемор бўлган инсон, шифо масканларида шифо истаб, шифокорлардан нажот кутаётганлар жуда яхши ҳис қилишади. Иссиқ жонмиз, касал бўлмасликка, эртага шу беморларнинг ўрнида биз бўлмаслигимиз мумкинлигига кафолатланмаганмиз. Аммо бир нарса борки, эртанги кунга, сифатли, кафолатланган тиббий хизмат олишга бўлган ишонч кўнгилни хотиржам қилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар тизимнинг барча йўналишларини қамраб олмоқда. Тиббиётнинг уч босқичли миллий модели – бирламчи тиббий санитария, шошилинч тез тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий хизмат тизимини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Айниқса, шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ва сифатини оширишга жуда катта эътибор қаратилди ва мазкур йўналишни ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар қилинди. Шошилинч тез тиббий ёрдам – ўз номи билан кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамдир. Бундай вазиятда ҳатто сониялар муҳим роль ўйнайди. Шошилинч тез тиббий ёрдамга муҳтож беморга қанча эрта тиббий ёрдам кўрсатилса, бир жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эҳтимоли катта бўлади.

Бу борада биринчи галда мамлакат тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мутахассислар масъулиятини, малакасини ошириш муҳим вазифадир. Ана шуларни теран ҳис қилган ҳолда Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди.

Биласизми, ТТЁХнинг автотранспорт билан тўлиқ таъминланиши бригадаларнинг чақириқларга кечикиш ҳолатларини сезиларли камайтирди. Биргина мазкур муаммонинг бартараф этилиши инсон қадрини улуғлашга қўйилган энг муҳим биринчи қадамдир. Кечикиш ҳолатларини янада камайтириш ва иложи борича бартараф қилиш мақсадида мавжуд 2 минг 685 бригададан 1 минг 666 тасининг дислокация нуқталари узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларига яқинлаштирилди.

Жумладан, тугатилган 441 та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил қилинди ва уларга биттадан бригада бириктирилди. Шунингдек, 793 та қишлоқ оилавий пунктлари ва Тошкент шаҳрининг 63 та поликлиникалари қошида ҳам худди шундай шохобчалар ташкил қилинди. Натижада, тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш ҳудуди радиуси ўртача 15-20 кмдан 8-12 кмгача қисқартирилди.

Шундай қилиб, бугунги кунга келиб мамлакатимизда «Тез ёрдам» шохобчалари 1 минг 666 тага етди. 2016 йилда эса уларнинг сони атиги 800 та эди. Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1 минг 648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2 минг 685 тага етган. 2016 йилда Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор йўғи 4 та реанимобил бор эди. 2020 йил давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 дона «Форд» русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди, 2021 йилнинг сентябрь ойида 100 дан зиёд “VW Caddy” русумли автомашиналар жойларда хизматга топширилди. Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 дан ортиқ реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда.

Мазкур рақамлар тизимнинг оперативлиги, натижадорлиги ошганини англатади. Натижада эса тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозир атиги 8-12 дақиқани ҳосил қилади.

Кафолатланган тиббий хизмат – эртанги кунга ишонч

Шифохона фаолияти билан танишиш жараёнида дорилар таъминоти, дори препаратларининг сақланиш тартиби билан ҳам қизиқдик.

– Тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнини марказлаштириш натижасида бир чақириқ учун ажратилган дори воситалари қиймати ҳар йили камида икки баробар ошириб борилишига эришилди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тулаганов. – Жумладан, 2016 йилда «Тез тиббий ёрдам» тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 500 сўмни ташкил этса, айни пайтда ушбу кўрсаткич ўртача 6 минг 500 сўмни ташкил этади.

Соҳада шундай янгиликлар, тартиблар жорий қилиндики, шу юрт фуқароси эканлигингдан, қадр топаётганингдан, кафолатланган тиббий хизмат олишинг мумкинлигидан эртанги кунга ишончинг пайдо бўлади.

Биласизми, эндиликда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам мулкий шакли ва бошқарувидан қатъий назар барча тиббиёт муассасаларида аҳолига бепул кўрсатилиши ва ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда тиббиёт муассасаларига шошилинч тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан белгилаб қўйилди.

Мазкур янги юридик-ҳуқуқий янгиликни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган марказлари учун ва алоҳида шошилинч постлари бўлмаган тиббиёт ташкилотлари учун шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар рўйхати ишлаб чиқилди ва соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 23 февралдаги тегишли буйруғига биноан тасдиқланди. Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати ҳам тасдиқланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси тегишли идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бепул амалга оширилмоқда. Шошилинч тиббий хизмат тизимида амалга оширилган ислоҳотлар кўпгина беморларнинг турли хасталиклар билан эрта вафот этишининг олдини олди. Кейинги йилларда турли замонавий тиббий техника воситалари билан жиҳозланган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги филиалларида турли мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган бўлди. Албатта, бунда у ердаги малакали мутахассисларнинг хизматларини унутмаслик зарур.

Диагностика ва даволаш жараёнига бир қатор инновацион усуллар ва ташкилий ечимлар татбиқ қилинди. Хусусан, умуртқа поғонасини ностабил синишлари туфайли ўлим ва чуқур ногиронлик кўрсатгичлари 40-50 фоизни ташкил этар эди. Аммо Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг барча ҳудудлардаги филиалларида умуртқаларнинг ностабил синишларини хирургик даволашнинг замонавий транспедикуляр металлоконструкция билан мустаҳкамлаш усуллари татбиқ қилинди. Бу эса юқоридаги кўрсаткичларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келди. Бундан ташқари, илгари марказларда тос-сон бўғинини эндопротезлаш амалиётлари сон суяклари синишлари ўткир даврида ўтказилмас эди. Бугунги кунда тос-сон бўғинини эндопротезлаш амалиётлари иш жараёнига татбиқ этилган.

Шунингдек, Марказий Осиёда биринчи бўлиб бош миянинг қон-томир нуқсонларини (аневризма, малформациялар, Моя-Моя касаллиги) диагностика қилиш ва хирургик даволашнинг энг замонавий юқори технологик усуллари ҳамда юқори технологик кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияси бажарилган бўлиб, уларнинг 98 фоизи ишлаб турган юракда бажариладиган бўлди.

Илгари буйрак ва жигар етишмовчилигида орган трансплантацияси амалиётлари ўтказилмасди. Бунинг натижасида кўпгина ватандошларимизнинг эрта вафотига олиб келар ёки катта маблағ эвазига хорижий мамлакатларда операция қилдириб келинишига тўғри келарди. Энг қувонарли янгиликлардан бири айни пайтда эса бу икки мураккаб амалиёт юртимизда ҳам амалга оширилмоқда. Айнан РШТЁИМ трансплантология бўлимида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилмоқда. Айни пайтда ўтказилган буйрак трансплантацияси амалиётлари сони 130 дан ошган. Бу йилдан эса ҳар йили 100 та шундай мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилгани натижасида 2016 йил шикастланишлар оқибатидаги болалар ўлими кўрсаткичи 19 фоиз, ногиронлик улуши 30 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич айни пайтда 19 фоиздан 12 фоизгача, ногиронлик эса 30 фоиздан 22 фоизгача пасайди.

Кўриб, гувоҳи бўлганимиздек, тез тиббий ёрдам, шошилинч тиббий хизматнинг фаолияти кейинги тўрт йилда янги босқичга кўтарилгани аҳолига тез ва самарадор, сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига замин яратмоқда. Бу эса халқнинг давлат ва соҳадан рози бўлиши йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.

Пресс-тур иштирокчилари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудида қурилган 75 ўринли 5 қаватли янги бинода ҳам бўлдик. Шошилинч тиббий ёрдамдаги энг ноёб соҳаларни – кардиохирургия, нейроваскуляр хирургия ҳамда трансплантология соҳаларини қамраб оладиган мазкур марказ қурилиши ва жиҳозланиш қиймати 202 миллиард сўмдан зиёд экан. Бинонинг очилиши 2022 йилнинг 1-кварталида ва тўлиқ иш ҳажми натижасида кардиохирургия бўлимида йилига 700 дан ортиқ кўтарилувчи аорта ва юрак клапанларни протезлаш, кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Таққослаш учун айтиб ўтиш жоиз, ҳозирги шароитда 300 дан зиёд амалиёт бажарилади. Трансплантология бўлимида йилига 300 дан зиёд буйрак ва жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиётлари бажарилиши учун барча шароитлар яратилинади. Ҳозирги вақтда эса йилига 100 та амалиёт бажарилмоқда. Нейро-қон томир хирургияси бўлимида бош миянинг қон томир нуқсонларини хирургик даволаш натижасида йилига 200 дан зиёд чуқур ногиронликка маҳкум бўлган беморларга ноёб амалиётлар ўтказилади. Интервенцион муолажалар бўлимида ҳар йили қўшимча мингдан зиёд ўткир коронар синдром, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишида юқори даражадаги минимал инвазив диагностика ва даволаш муолажалари ўтказилади.

Бу эса, ўз навбатида, касалланиш, ўлимга олиб келувчи ҳолатларнинг қисқаришига ва ногиронликни камайишига олиб келади ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдига қўйилган аниқ вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилмалардан бири бўлган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази фаолияти том маънода пресс-тур иштирокчиларининг ҳайрати, қувончи, ҳам эртанги кунга бўлган ишонч ва умидини янада кучайтирди. Ана шундай кўтаринки кайфиятда навбатдаги манзил сари йўл олдик...

Моҳигул Қосимова, ЎзА