Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2021 йил 13 декабрь. №748) қарорига кўра, Фурқат Норйигитович Жўрақулов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Муҳаммад Қуронов марказ раҳбарининг илмий-назарий, методик ёрдам кўрсатиш ва илмий тадқиқотлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
ЎзА