English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди
18:02 / 2021-05-17

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Исламов Миралишер Садриддинович Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

 Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

У фаолияти давомида Тошкент тиббиёт институти 1-клиникаси бўлим бошлиғи, ушбу клиниканинг хирургия бўлими бош мутахассиси, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, бош шифокори, шунингдек, “AKFA MEDLINE” МЧЖда тиббиёт технологиялари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари, у Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган.

Тиббиёт фанлари доктори Миралишер Исламов тайинловга қадар Қурилиш вазирлиги бош экспертизаси, тиббиёт технологияси бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келган.

ЎзА