Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида оммавий қабул ўтказади
16:29 / 2023-05-02

Эртага, 3 май куни соат 10-00 да Бўка тумани Бўстон маҳалласидаги Ёшлар истироҳат боғида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади.

Президент Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва Тошкент вилояти ҳокими мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот олиб боради.    

Президент Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан боғлиқ ариза, шикоят ёки таклифларингиз бўлса, эртага бўлиб ўтадиган оммавий қабулда иштирок этишингиз мумкин.    

ЎзА