French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи Сирдарёда
18:33 / 2022-07-29

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори Шуҳрат Узаков ва Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Сирдарё вилоятида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, туман ва шаҳар секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, шунингдек вилоятда савдо-иқтисодий, маданий-маърифий, таълим, соғлиқни сақлаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан адлия тизими ихчамлаштирилди. Фармонга асосан тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб ягона Адлия бўлимларига айлантирилди ва улар битта бинода фаолият юритади.

Ишчи гуруҳ Боёвут туманида янги бунёд этилган Адлия бўлими биносига ташриф буюрди ҳамда адлия, ФҲДЁ, ДХМ ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти ва бўлимда фуқароларга яратилган қулайликлар билан танишди. Шундан сўнг адлия органлари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, хусусан, тарғибот тадбирлари, давлат хизматлари ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилиши юзасидан Адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Сатторовнинг ахбороти тингланди.

Адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Ишчи гуруҳи аъзолари Мирзаобод туманидаги Миллий гвардия дала ўқув полигонида оммавий тартибсизликларни бартараф этиш юзасидан ўтказилган ўқув машғулотида ҳам иштирок этди. Шунингдек, “Ёшлар маркази” биносида миллий маданий марказлар вакиллари, нуронийлар ҳамда ёшлар билан мулоқот ўтказилди. Шу ерда ёшларни касбга йўналтириш, янги иш ўринларини яратиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА