Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи самарқандликларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини эшитмоқда
19:44 / 2021-06-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ, ишчи гуруҳ уч кун давомида Самарқандда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилиши кўзда тутилган.

Дастлабки қабул Самарқанд шаҳри, Пастдарғом ва Нуробод туманлари фуқаролари учун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – ҳарбий прокурор Ш. Узоқов, Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти бошлиғининг ўринбосари Ойбек Қулбековлар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, сайёр қабул давомида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, бошқармалар раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари фуқароларнинг ижтимоий соҳаларга оид мурожаатларини қабул қилишди.

[gallery-2812]

– Республика миқёсидаги раҳбарларнинг ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллари фуқаролар учун айни муддао, бор-кел деган сарсонгарчиликлар олдини олинади, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи Эркин Атаев. – Бугунги сайёр қабулда ҳам минглаб юртдошларимиз ечимини топмаётган муаммолари билан мутасаддиларга мурожаат қилишди. Кўплаб муаммолар шу ерни ўзида ҳал этилмоқда. 

Мен сайёр қабулга муаммо билан эмас, ташаккурнома билан келдим. Суд-ҳуқуқ соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда масъул раҳбарларнинг олиб борилаётган ўзгаришларни амалиётга самарали татбиқ этиши натижасида жамиятда адолат қарор топиб бормоқда. 

Мен ҳам бир неча йиллар давомида фирибгарлар тузоғига тушиб моддий зарарни ундиролмай сарсон бўлдим. Сайёр қабулларда масъулларга учрашиб, уларнинг тавсияларига асосан иш юритиб, яқинда Самарқанд шаҳар фуқаролик ишлари судида ишим ҳал бўлиб, келтирилган моддий зарар қоплаб берилди. Шунинг учун бугунги тадбир давомида Олий суд раҳбариятига ўз миннатдорлигимни билдирдим.

Республика ишчи гуруҳи белгиланган режага мувофиқ, эртага 17 июнь куни эрталаб 9:00дан бошлаб Оқдарё тумани марказида туман аҳолиси ва Пайариқ, Қўшработ ҳамда Иштихон туманлари фуқаролари мурожаатларини қабул қилади. Куннинг иккинчи ярмида Каттақўрғон тумани марказида туман аҳолиси ва Каттақўрғон шаҳри, Нарпай ва Пахтачи туманлари фуқаролари учун сайёр қабул ўтказишади. 18 июнь соат 9:00дан бошлаб Тойлоқ тумани марказида тойлоқликлар ва Жомбой, Булунғур ва Ургут туманлари аҳолиси мурожаатлари қабул қилинади.

Самарқанд шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокими Э.Турдимов ҳам иштирок этди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА