English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи ўрганишидан сўнг...
10:00 / 2022-12-07

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд вилоятидаги маҳаллалар инфратузилмаси, аҳоли муаммоларини ўрганган эди.

Ўрганиш якунлари бўйича ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, инфратузилма объектларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.  

Қисқа фурсат ичида ушбу вазифаларни бажаришга киришилиб, жойлардаги кўплаб масалаларга ечим топилди. Жумладан, вилоятнинг Нуробод туманидаги олис аҳоли пунктларида хонадонлар кўпайиши натижасида электр энергияси билан таъминлашда муаммо юзага келган маҳаллаларда 11 дона янги трансформатор ўрнатилди. Газ баллонларга эҳтиёжи бўлган хонадонларга 110 дона янги газ баллон тарқатилди. Туман бўйича 62 километр ички йўлларга қум-шағал тўкилиб, текисланди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари якунлари асосида Жомбой туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Туманнинг Ҳолвойи маҳалласи аҳолисининг мурожаатлари асосида ҳудуддаги икки километрга яқин ички йўлга асфальт ётқизилди.  

– Йўлимиз тош йўл бўлса-да ёғингарчилик пайтида транспортда ва пиёда юришга қийналар эдик, – дейди шу маҳаллада яшовчи Ғани Ниёзов. – Мана энди ҳар томонлама қулай, кўркам бўлди. Бундан айниқса, болаларимиз хурсанд. Улар мактабга қийналмай бориб келяпти.  

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан вилоятдаги 585 маҳаллада 588 та лойиҳа амалга оширилади.  

Жумладан, бу лойиҳаларнинг 296 таси ички йўллар, 189 таси ичимлик ва оқова сув таъминоти, 51 таси электр энергияси ва 5 таси газ таъминоти билан боғлиқ.  

Ғ.ҲАСАНОВ,  

ЎзА