ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда мутасаддилар томонидан 60 га яқин тадбиркорларни қийнаб келган муаммо ва таклифлар кўриб чиқилди.
Тадбиркорларнинг аксарият қисми имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат қилди. Бундан ташқари техник носозлик сабаб нотўғри ҳисобланган электр энергияси, газлаштирилмаган ҳудудларга газ етказиш орқали қўшимча саноат зоналари ва иш ўринлари яратиш, янги корхоналар барпо этиш бўйича ер масалалари, ногиронлиги бўлган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари мавжудлиги ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бошқа ҳудуд бириктириш каби масалалар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Мулоқот давомида 13 тадбиркорнинг муаммоси ечимга келтирилиб, вақт ва мутахассислар фикри талаб этиладиган 6 та масала ишчи гуруҳ назоратига олинди.
Ишчи гуруҳ дастлабки ўрганишларини 1-сектор ҳудудида жойлашган Янги ҳаёт маҳалласи еттилиги фаолияти билан танишишдан бошлади.
Мазкур маҳаллада еттилик томонидан янги тадбиркорлик субъектлари, кооперациялар ташкил этиш, аҳоли бандлиги, хотин-қизлар масалаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалланинг асосий драйвери ҳисобланган дурадгорчилик фаолияти билан танишган ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш учун имкониятларни тушунтириб ўтди.
Маҳаллада зотли қорамол боқиш, кўпайтириш ҳамда бўрдоқичилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик фаолияти билан ҳам танишилди. Уларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди.
Ишчи гуруҳ Гузар ҳамда Гулбоғ маҳаллалари еттилиги фаолияти билан ҳам танишди.
[gallery-18430]
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар ва янги лойиҳалар, аҳолини банд қилиш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ўрганилди.
Жараёнда маҳаллалар еттилиги билан бирма-бир мулоқот олиб борилиб, уларга белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда виждонан ёндашиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва таклифларини ўрганиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА