Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи: муаммолар ҳал этилмоқда
12:13 / 2023-07-28

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирмоқда.

Гуруҳ томонидан ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 вазирлик ва идоралар ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.  

Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятнинг 16 туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди. Хусусан, Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Булунғур ва Нарпай туманларида аҳоли уй-жойларининг ичимлик суви, электр таъминоти ва ички йўллар таъмири, Самарқанд шаҳри, Пайариқ, Оқдарё, Самарқанд туманларида эса оилавий шифокорлик пунктлари ёки мактабгача таълим масканлари сингари қатор ижтимоий соҳа объектларининг мукаммал таъмирга муҳтожлиги каби масалалар қайд этилди.  

Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ишчи гуруҳ томонидан зарур ишлар амалга оширилди. Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун 38,1 километр ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Мисол учун, Каттақўрғон шаҳри Нуробод маҳалласида 3,1 километр, Кунжупай маҳалласида 0,9 километр, Булунғур тумани Самарқанд маҳалласида 1,8 километр, Пайариқ тумани Халқобод маҳалласида 1,3 километр, Нарпай тумани Ўзбекистон маҳалласида 1,0 километр, Самарқанд шаҳри Мулён маҳалласида 1,2 километр асфальт ётқизиш ишлари бажарилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор, 104 дона темир-бетон таянч ўрнатиш ҳамда 4,05 километр янги электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.  

Жумладан, Булунғур туманида 47 дона, Самарқанд туманида 23 дона таянч устун, Пайариқ тумани ва Каттақўрғон шаҳрида 1 донадан трансформатор ўрнатилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 5 900 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.  Нарпай тумани Гулистон маҳалласига 1000 метр, Каттақўрғон тумани Намозполвон ва Кумушқирғоқ маҳалласига 950 метр, Пайариқ тумани Челак шаҳрида 800 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, Самарқанд ва Пахтачи туманларида қатор сув иншоотларидаги сув насослари янгилаб берилди.  

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибор марказида бўлди. Ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 1971 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 83,9 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 397 фуқарога 7,8 миллиард сўм, савдо фаолияти йўналишида 6 субъектга 535 миллион сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 11 субъектга 13 миллиард сўм, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 5,8 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, 20 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида 87 миллион сўмлик тикув машиналари, 3 нафар фуқарога қандолатчилик фаолиятини бошлаш учун 18,7 миллион сўмлик пишириқ печи ва қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун 16 нафар фуқарога 97,9 миллион сўмлик мотокультиватор берилди. Бу борадаги шлар давом этмоқда.  

 

Ғ. Ҳасанов,  

ЎзА