French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи кўмагида аҳоли ва тадбиркорларга 68 миллиард сўмдан зиёд кредит ажратилди
21:58 / 2023-08-24

Республика ишчи гуруҳининг жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш бўйича фаолияти давом этмоқда.

Жумладан, Бухоро вилоятида «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар қилинди.  

Йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати яхшиланмоқда. Хусусан, жами 12,6 км ички йўлларга асфальт, бетон қопламаси ётқизиш ҳамда шағаллаштириш ишлари бажарилди.  

Электр таъминотини яхшилаш учун 101 дона темир-бетон таянч ўрнатилди. 1,5 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш учун янгидан 1,6 минг метр ичимлик суви тармоғи тортилди.  

Аҳоли соғлиғини сақлаш масалалари ҳам эътибор марказидаи. Шофиркон туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик  давомида 343 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  

Тиббий кўрик жараёнида 305 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди, 46 нафар беморга туман ва вилоят муассасаларида даволаниш учун бепул йўлланма берилди.

Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик масалаларини ҳал этиш мақсадида тижорат банклари томонидан 719 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 68 миллиард 107  миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.  

Шундан оилавий тадбиркорлик йўналишида 191, хизмат кўрсатиш соҳасига 6, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида 10, саноатни  ривожлантириш йўналишида 2 нафар фуқарога кредит маблағ берилди.  

Шунингдек, 5 нафар ишсиз хотин-қизла “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағи ҳисобидан 23,5 миллион сўмга тикув машиналари олиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бўлган 91 нафар хотин-қизга эса 120,1 миллион сўм моддий ёрдам пули берилди. 3 нафар фуқарога 19,2 миллион сўм миқдорида субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун пресс асбоб-ускунаси ва умумий овқатланиш фаолияти учун зарур бўлган газ плиталари топширилди.

Ишчи гуруҳнинг амалий ишлари давом этмоқда.

ЎзА