Республика ишчи гуруҳи Хоразмда ёшлар муаммоларини ўрганди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Президент маслаҳатчиси Ғ. Мирзаев иштирокида ташкил этилган тадбирда 531 та маҳалла ёшлар етакчиси иш фаолиятини самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига Президент совғаси – спорт анжомлари топширилди. Ушбу спорт анжомлари маҳаллалардаги ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортга жалб этиш, улар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш учун хизмат қилади.
[gallery-15597]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА