Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ишчи гуруҳи Бухорода
09:51 / 2022-08-03

Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ш.Узаков, Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бухоро вилоятига келди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ аъзолари вилоят ҳокимлиги фаоллар залида ҳоким ўринбосари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа мутасадди идоралар масъул раҳбарлари иштирокида иш режа юзасидан йўриқнома йиғилишини ўтказди. Бунда ишчи гуруҳнинг йўналишлар бўйича масъуллари ҳамда уларнинг вазифалари тушунтирилди. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, жумладан, ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона ва спорт майдонининг ҳолати ўрганилди. Академик лицей қошида ташкил этилган Бухоро вилояти Ички ишлар органларининг “Жасорат” тарихий музейи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Бухоро филиали фаолияти билан ҳам танишилди. Ўрганишлар давомида  аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. 

Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш тадбирлари Қоровулбозор тумани ва Когон шаҳрида давом этди. Қоровулбозор тумани “Имом Бухорий” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти атрофлича ўрганилди. Қоровулбозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан олиб борилган ишлар  муҳокама этилди. Туман ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари томонидан мавжуд иш ўринлари ва туманни жорий 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастур тақдимоти ўтказилди. Ҳудуд кўрсаткичлари таҳлил қилинди. 

Шунингдек, ҳудуддаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. 

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тингланди. Шу куни 17-сонли ЖИЕК ва унда маҳбуслар учун яратилган шароитлар, муассасадаги ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти ҳам ўрганилди. 

Ўрганишлар Когон шаҳрида давом этди. 2-сектор штаби фаолияти, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан олиб борилаётган ишлар атрофлича ўрганилди. Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятида ҳайдовчиликка тайёрлаш, ўқув жараёнлари, электрон давомат тизими, назарий ҳамда амалий машғулотларни олиб бориш тартиби, тизимга киритилаётган инновацион технологиялар ва уларнинг афзалликлари билан танишилди. 

Бу ерда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Автомобил йўллари ва Транспорт бошқармалари бошлиқлари ҳамда автомактаб директорининг ҳисоботи тингланди. Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, куч ва воситалар тақсимотига доир келгусидаги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази бўлиб, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ФВБ, “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти АЖ, “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва Тиббиёт бошқармаларининг биргаликдаги вазифалари юзасидан тақдимоти кўриб чиқилди. Бугунги кунда ушбу тизимларда мавжуд техника ва махсус воситалар, мавжуд муаммолар ўрганилди. 

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда. 
 

Зариф Комилов,  ЎзА