Тошкент вилояти, Паркент туманидаги Қуёш қўрғонида жойлашган ЎзР ФА Материалшунослик институтида “XXI аср – инновацион ғоялар асри» мавзусида Республика илмий ва илмий-техник анжумани ўтказилди.
Конференция икки босқичда ташкиллаштирилган бўлиб, биринчи босқичда анжуманнинг тантанали очилиши ва пленар (умумий) йиғилиш ўтказилди. Иккинчи босқичда илмий маърузалар тингланади.
Олимлар уч шўбада «Физика-математика ва техника фанларининг долзарб муаммолари», «Табиий фанларнинг долзарб муаммолари», «Ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари» ҳақида мунозаралар ўтказилди ва ёш олимларнинг илмий ахборотлари тингланади.
Анжуман Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
– Бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёти, авваламбор, илм-фан ва олий таълимга асосланади, – дейди олима Ҳилола Назирова. – Илм-фан ва таълимга юқори технологиялар асосида янгича сифат билан ёндашмас эканмиз, бу соҳада юксак натижаларга эришиш даргумон. Шу боис, мавжуд имкониятларни йўқотмаслик, ўзбек академик илм-фани ва олий таълимидаги барча яхши жиҳатларни асраб қолиш ва ривожлантириш, кадрлар тайёрлашда сифатни кўтариш энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади.
Олимлар ва ўқитувчилар истеъдодли, янги ғоялар ва билимлар – олий илмий мактаб модернизацияси суянадиган фундаменти. Бошқача айтганда, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг сифати, кенг қамровлилиги, амалиётга жорий этилганлиги ва илмий жамоа томонидан тан олинганлиги жиҳати билан баҳоланади. Шунинг учун ёшлар илм-фани кенг маънода – мамлакатнинг илмий кадрлар салоҳияти ривожи билан боғлиқ бўлган барча жараёнларнинг «ибтидоси»дир.
Анжуман сўнгида ишчи гуруҳга келиб тушган материаллар ва маърузалар танлаб олиниб, ёш олимлар «Энг фаол олим», «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Д.Маматова, ЎзА