Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби 100 ёшда
11:12 / 2019-10-19

П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ташкил этилганига 100 йил бўлди.


П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ташкил этилганига 100 йил бўлди.

Шу муносабат билан ижод мактабида ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари, рассомлар, санъат арбоблари, профессор-ўқитувчилар, дипломатик корпус вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди.

П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби 1919 йилда Тошкент рассомлик техникуми ва П.Беньков номидаги Самарқанд рассомлик билим юрти негизида Тошкентда ташкил қилинган. Билим юртида дастлаб рассом-ўқитувчилар, театр саҳна безаги, ҳайкалтарошлик бўлимлари бўлган. Кейинчалик амалий санъат, ганч, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, гилам тўқиш каби йўналишдаги бўлимлар ҳам ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг XX аср тасвирий санъати хазинасига муносиб ҳисса қўшган Павел Петрович Беньков, Александр Николаевич Волков, Зинаида Ковалевская, Абдулҳақ Абдулллаев, Малик Набиев, Лутфулла Абдуллаев, Рашид Тимуров, Раҳим Аҳмедов, Эдуард Қаландаров, Рўзи Чориев, Неъмат Қўзибоев, Зокир Иноғомов, Қутлуғ Башаров, Шуҳрат Абдурашидов, Тельман Муҳамедов ва бошқа юзлаб рассомларнинг ижодий таржимаи ҳоли Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.

Тадбир доирасида мактаб педагог жамоаси тўплаган тарихий фотосуратлар, билим юрти битирувчи ўқувчиларининг кўргазмаси ташкил этилди.

6.JPG

14.JPG

17.JPG

33.JPG