Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика идоралараро Кенгаши мажлиси ҳуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга бағишланди
11:14 / 2024-07-06

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Республика идоралараро Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 28 июль куни Фарғона вилояти ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ҳамда бу борадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 23-сонли топшириқлар баёни ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. 

Йиғилиш давомида "маҳалла еттилиги"  томонидан "ижтимоий профилактика" тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича республика идораларининг масъулиятини кескин ошириш, ҳар бир "қизил"  ва "сариқ"  тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, реал жиноят ўчоқларида мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди.

Тадбир якунида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликлари раҳбарлари, масъул ходимларининг тушунтириш ва ахборотлари эшитилди, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Республика идоралараро кенгаш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Н. Абдураимова, ЎзА