Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика бўйлаб Дўстлик фестивали ўтказилади
15:54 / 2024-07-29

АОКАда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ташкил этилаётган фестиваль ва унинг аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов Ўзбекистонда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни бағрикенглик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини таъкидлади.  

Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани белгилаб қўйилган. Уларнинг маданияти ва анъаналарини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.  

Кейинги йилларда бу борада амалга оширилаётган ишлар янги, юқори босқичга кўтарилди. Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ 30 июль бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга мувофиқ, бу сана Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни сифатида белгиланган. Жорий йилда Халқлар дўстлиги куни доирасида бутун республика бўйлаб Дўстлик фестивали ўтказилади.  

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ташкил этилаётган фестивалдан кўзланган асосий мақсад миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, хорижий давлатлар, жумладан, қўшни давлатлар билан ўзаро ишонч муҳитини ривожлантириш, хориждаги ватандошларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг маданияти, тили, миллий анъана ва урф-одатларини асраб-авайлашда мамлакатлар тажрибаси ва илмий салоҳиятини уйғунлаштиришдан иборат.  

Матбуот анжуманида қўмита раисининг ўринбосари Азамат Тошев Дўстлик фестивали доирасида ўтказиладиган тадбирлар хусусида маълумот берди. 

 [gallery-18484]

Таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасида 29 июлдан 4 августгача мамлакатимизда турли маданий, маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Турли кўргазмалар, концертлар, маърифий анжуманлар, фильмлар намойиши, ижодий танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.  

Матбуот анжуманида фестиваль доирасидаги тадбирлар хусусида батафсил сўз юритилди.    

Назокат Усмонова,  

Алимурод Мамадаминов (сурат),  

ЎзА