Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика бўйлаб 265 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилган
17:48 / 2026-02-23

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2025 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Давлат дастури доирасида 226 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Белгиланган чора-тадбирлар асосида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилган.

Йиғилишда экологик йўналишда амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 265 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилган. Оролбўйи ҳудудларида кенг кўламли яшил қопламалар барпо этилган. Саноат корхоналарида чиқиндилар ва атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш бўйича чоралар кўрилган.

[gallery-27815]

Республика бўйича жами 155 та туман ва шаҳарларда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари” барпо этилди. Республиканинг туман ва шаҳарларида 475 км. узунликдаги “Сояли сайр кўчалари”, 378 км. узунликдаги соғломлаштириш йўлаклари ташкил этилиши аҳоли учун қулай атроф-муҳит яратиш билан бирга, уларда соғлом турмуш тарзининг шаклланишини янада кучайтирмоқда.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий мониторинг станцияларини ўрнатиш, ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Муҳокамаларда депутатлар томонидан Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ҳайвон ва қушларни кўпайтириш борасидаги ишлар, шунингдек, қурилиш жараёнларида экологик талабларга амал қилиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар хусусида  саволлар ўртага ташланди ва тегишли жавоблар олинди.  

Фракция аъзолари муҳокамалардан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини қўллаб-қувватлади.  

Муҳтарама Комилова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА