Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика анжумани давом этмоқда
11:41 / 2023-05-20

Бухорода ўтказилаётган “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари” мавзусидаги Республика анжумани доирасида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган маънавият фидойилари, олимлар ва бухоролик “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” ва уларнинг  оила аъзолари, ёшлар қатнашди.  

Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти томонидан чоп этилган “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилгани, унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” деган юксак унвон ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган 103 нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.  

[gallery-11981]

Тадбир давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилари жамияти томонидан Ўзбекистон Қаҳрамонлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Маънавий-маърифий учрашув бадиий кечага уланди. Миллий эстрадамизни юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижодий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ижросида  “Сулола” номли бир актёр спектакли саҳна асари намойиш этилди. Ижро этилган спектакль йиғилганлар қалбига кириб бориб, унутилмас таассурот қолдирди ва кечага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Ўзининг буюк истеъдоди, ноёб ва бетакрор ижоди билан ўзбек эстрада санъатига асос солиб, миллий маданиятни ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини дунё халқлари ўртасида кенг тарғиб этишга қўшган беқиёс ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги унутилмас хизматларини бот-бот тилга олишдан фахрланаман, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова. – Кўрсатиб бераётган саҳна кўринишларим кимгадир ибрат, кимгадир ўрнак бўлади, деган умиддаман.  

“Учинчи Ренесанс – маърифатли жамият сари”  мавзуси юзасидан “Маърифат тур” лойиҳаси ташкил этилди. Унда вилоятдаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ига киритилган оилалар вакиллари ва уларнинг фарзандларини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятнинг қадимий обидалари, қадамжолар ва диққатга сазовор жойларга сайёҳати амалга оширилди. Саёҳат давомида иштирокчилар Бухоро шаҳридаги “Ситораи мохи-хоса” мажмуаси, “Нақшбанд” ҳунармандчилик маркази ҳамда Бухоронинг эски шаҳар – “Лаби ҳовуз” мажмуаси, “Тоқилар”, “Минораи Калон”, “Арк” қўрғони каби тарихий жойларнинг тарихи билан танишишди ҳамда зиёрат қилди. Шунингдек, зиёлилар иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди.  

Бухоро шаҳридаги Шаҳристон майдонида республика ва вилоят санъат усталари томонидан миллий қадриятларга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

 

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА