Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ренессанс устозлари” педагогик маҳорат ярмаркаси ўтказилди
15:23 / 2025-09-24

Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказининг ташаббуси билан “Ренессанс устозлари” педагогик маҳорат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмарка доирасида ўқув-услубий маҳсулотлар кўргазмаси, Steam, IT ва рақамли таълим йўналишидаги янгиликлар тақдимоти, креатив дарс ишланмалари ва инновацион ёндашувлар асосида тайёрланган дарслар, маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, тингловчилар томонидан яратилган турли инновацион, методик ва дидактик материаллар, қўл меҳнати намуналари ҳамда педагогик маҳоратни бойитишга хизмат қилувчи ижодий қўлланмалар намойиши бўлиб ўтди. 

Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – таълим-тарбия соҳасида фидойилик кўрсатиб келаётган устозларнинг хизматини қадрлаш ҳамда уларга ҳурмат кўрсатиш учун яна бир имкониятдир.

Шунингдек, ярмарка замонавий таълим жараёнида устозларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА