Ренато Спаньоло: сайловдаги очиқлик ва шаффофлик юқори даражада ташкил этилган
Қашқадарё вилоятидаги сайлов жараёнини кўплаб хорижий кузатувчилар ҳам кузатиб бормоқда. Хусусан, Италиянинг “Cotonella S.p.A.” компанияси бош директори Ренато Спаньоло Қарши шаҳридаги 13-сайлов участкасида бўлиб, сайлов жараёни билан танишди.
– Биринчи навбатда ушбу сайлов участкасидаги сайловга тайёргарлик жараёни менда яхши таассурот қолдирди, – дейди Ренато Спаньоло. – Ҳаммаси белгиланган тартибларга мос равишда ташкил қилинган. Масалан, овоз бериш учун кириб келаётган сайловчиларга тартиб қоидалар бирма-бир тушунтирилмоқда.



Шунингдек, бюллетенлар ташланаётган қути ҳам ошкора кўриниб турибди. Бу сайловнинг очиқ ва шаффоф ўтаётганининг исботи. Бундан ташқари сайлов участкасида ажойиб мусиқаларнинг қўйилгани ҳам сайловчиларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири