Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ремдесивир, эноксапарин ва бошқалар ҳақида...
17:43 / 2020-10-16

Пандемия бошлангандан буён аҳоли орасида қонни суюлтирувчи дориларга бўлган талаб кескин ортиб бормоқда.


Пандемия бошлангандан буён аҳоли орасида қонни суюлтирувчи дориларга бўлган талаб кескин ортиб бормоқда. Уларнинг номи ҳам, нархи ҳам турлича. Шундан бўлса керак, баъзи ҳудудларда танқис бўлган дори воситалари, бошқа жойда арзон ва ортиғи билан турибди.

Бунинг сабаблари ҳақда «Dori-Darmon» АК бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Комилов айтиб ўтди:

- Ҳозирда кўпчилик қидираётган «Ремдесивир» дори воситасини АҚШнинг «Gilead Sciences» компанияси яратган ва ишлаб чиқаради. Ушбу компания мазкур дори воситасини етказиш бўйича 127 та давлат билан лицензион битим тузган. Шу тариқа маълум бир давлатларга ушбу препаратни ишлаб чиқариш учун лицензия берди. Бироқ, унинг нарх-навосини белгилашда иштирок этмайди.

Биз «Ремдесивир»ни ишлаб чиқарадиган Ҳиндистон компанияси билан шартнома туздик. Ҳозирда тизим дорихоналарида у 460 минг сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, коронавирус касаллигини даволашга ихтисослаштирилган марказларга етказиб берилмоқда.

Курантил ҳам ҳозир оммалашди. Германияда ишлаб чиқарилаётган бу номдаги препаратлар юртимизда ҳам тайёрланмоқда. Айнан мазкур савдо белгиси бўлмаса ҳам шу гуруҳга мансуб кўпгина дори воситалари мавжуд. Мисол учун, қонни суюлтирувчи «Эноксапарин». Уни Россиядан импорт қилмоқдамиз. Унинг нархи дорихоналарда дозасининг ҳажмига қараб, 115 минг сўмдан 207 минг сўмгача белгиланган.

Тўғри, биз фармацевтика бозорига эга эмасмиз. Лекин, бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш борасида таъсир ўтказишга ҳаракат қиламиз. «Эноксапарин» билан шундай бўлди. Уни дорихоналарга тарқатишимиз бозордаги нархларни туширди. Одамларда дорининг аслида баҳоси нисбатан паст экани ҳақида тасаввур ҳосил бўлди. Шунга кўра, бошқа дорихоналар ҳам арзонлаштирди.

Аслида коронавирусни даволовчи, тўғридан-тўғри таъсир қилувчи дори воситаси ҳозирча йўқ. Айтилаётган дори воситалари фақатгина вирусга қарши ва қўлланганда маълум бир ижобий таъсири бор.