English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректорлар форуми туризм равнақига бағишланди
12:53 / 2023-10-09

Бухоро давлат университетида туризм йўналишида таълим берувчи олий ўқув юртлари ректорлари форуми бўлиб ўтди. Унда 11 та таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда туризм соҳаси мутахассислари қатнашди.

Форумда Президентимизнинг жорий йил 26 апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг ижроси доирасида амалга ошириладиган ишлар, туризм соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви каби масалаларда фикр алмашилди. Бунинг учун доимий фаолият юритувчи муҳокама платформасини ташкил қилиш таклифи илгари сурилди. 

Анжуман дастурига мувофиқ, иштирокчилар Бухоро давлат университетида кадрлар тайёрлаш, таълим бериш сифати ҳамда яратилган имконият ва шароитлар билан ҳам яқиндан таништирилди.

– Қадимий Бухоро заминида биринчи бор ўтказилаётган форум доирасида ишлаб чиқиладиган янги ёндашувлар ва таъсирчан ечимлар мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ошириш, туристик хизматлар сифатини яхшилаш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Ҳамидов. – Форум доирасида туризм йўналишида таълим берувчи олий ўқув юртлари уюшмасини ташкил қилиш ҳамда ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

[gallery-13916]

Форуми иштирокчилари Ромитан туманидаги туризм объектлари, хусусан, Чориқулбой Пирнафас ўғли номидаги кўприк ҳамда туман марказида жойлашган сайлгоҳни томоша қилишди. “Ромитан туманининг туризм салоҳияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. “Bukhara Desert Oasis & Spa” экокластери билан танишув иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда туристлар оқимини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Зарур тавсия ва таклифлар берилди.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА