French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор ёшлар билан мулоқот қилди
10:32 / 2025-10-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида “Ректор ва ёшлар” мулоқоти ўтказилди. Тадбир талабалар билан самарали алоқа ўрнатиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. 

Мулоқот чоғида таълим жараёни, илмий фаолликни ошириш, тураржой масалалари ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт ва маданият соҳасидаги фаолият, турли тўгараклар ва маданий тадбирларда иштирок этиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди. 

Университет ректори Расул Тўраев талабаларни мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, илмий ва ижодий лойиҳаларда фаол иштирок этиш, хорижий тилларни чуқур ўрганиш ҳамда касбий кўникмаларни ривожлантиришга чақирди. Шунингдек, у хорижий таълим тизими, илғор университетлар тажрибаси, робототехника, инновация ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашув давомида ушбу мавзуларга оид дидактик видеороликлар намойиш этилди.

Талабалар ўз ютуқлари, муаммолари ва келажак режалари ҳақида эркин фикр билдирди. Талабаларнинг таклиф ва саволлари батафсил муҳокама қилинди. Ректор талабалар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиб, масъул шахсларга тегишли топшириқлар берди. 

[gallery-25796]

Учрашув доирасида ўқиш ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ талабалар университет раҳбарияти томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирда Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида 5 та факультет ҳамда 20 та кафедра фаолият юритмоқда. 55 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 10 минг 223 нафар талаба таҳсил олмоқда. Магистратура босқичи эса 21 та мутахассисликни қамраб олган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА