Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасаларида “Ректор ва ёшлар” очиқ мулоқотлари бўлиб ўтмоқда.
Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари. Мамлакатимизда навқирон ўғил-қизларни замонавий билим ва касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Истеъдодли ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти, салоҳиятли кадрлар тайёрлашга муҳим эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоятда бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 13 тага етди. Фарғона давлат университетида 30 мингга яқин ёшларга замонавий ва мамлакат эҳтиёжларига мос турли фан йўналишлари бўйича таълим берилмоқда. Якунланаётган йил мобайнида иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича юқори кўрсаткичларга эришилди.
Жумладан, 1 нафар талаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси, 15 нафар талаба Навоий номли Давлат стипендияси, 3 нафар талаба Улуғбек номли Давлат стипендияси, 1 нафар талаба Ислом Каримов номли Давлат стипендияси, 1 нафар талаба Бобур номли Давлат стипендияси, 1 нафар талаба Паҳлавон Маҳмуд номли Давлат стипендияси, 13 нафар талаба университет стипендияси совриндори бўлди.

Магистратура мутахассисликлари магистрантлари ва бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун жами 17 номдаги университет ички стипендиялари жорий этилди. Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадовнинг бир гуруҳ талабалар билан очиқ мулоқотида Президентимиз ташаббуси билан ёшлар билан ишлашда янги тизим жорий этилганлиги, улар доимо давлат эътиборида эканлиги қайд этилди. Талабалар ҳам турли йўналишларда ўз мулоҳазаларини билдириб, юзма-юз дилдаги гаплар айтилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cM6um8FyjTI" title="Rektor va talabalar uchrashuvi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Сулаймонов, ЎзА