French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор талабалар муаммоларини тинглади
09:10 / 2023-12-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона политехника институти ректори ва талаба-ёшлар  ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ректори Ў. Саломов “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган учрашувни очиб бераркан, бугунги кунда юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил олиб борилаётгани, навқирон авлод вакилларининг барча соҳада етакчи кучга айланиши учун  яратилаётган шароитлар ҳамда “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг талабалар ўқиш ва меҳнат фаолияти, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ  муаммолар, тизимли камчиликлар ҳамда уларни бартараф этишга доир таклифларини билдирдилар. Ўзларини қизиқтирган саволлар билан институт маъмуриятига юзландилар.

Мулоқот давомида кўтарилган барча масала ва таклифлар асосида “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

[gallery-15134]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА