Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор Сурхондарё мактабларида суҳбат ўтказмоқда
11:08 / 2019-09-09

Халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бирига айланган.


Халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бирига айланган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни ушбу масалага бағишланган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, уларнинг кафедра ва деканатларини мактабларга бириктириш алоҳида қайд этилди.

Бунда олий таълим муассасалари салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш кўзда тутилган эди.

Республикамизнинг бир гуруҳ вазирлик ва идоралари масъул ходимлари, олий таълим муассасалари ректорлари Сурхондарё вилояти мактабларига бориб, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш, тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштиришга яқиндан кўмаклашишга киришдилар. Улар вилоят мактаблари ва бошқа ўқув даргоҳларида ана шу муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан интерфаол суҳбатлар ўтказмоқдалар.

photo5451773646226959686.jpg

Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов Шеробод туманидаги 29- ва 2-мактабларда бир гуруҳ педагоглар билан суҳбатлашди.

– Мактаб ҳаёт-мамот ва келажак масаласи экан, уни самарали ҳал этишда барчамиз бир тан-у бир жон бўлиб курашмоғимиз зарур, – деди ЎзМУ ректори. – Бунинг учун мактаблардаги камчиликларни тузатиш, таълим сифатини назорат қилиш учун ота-оналар, кенг жамоатчиликнинг иштироки таъминлашга жиддий эътибор қаратиш лозим. “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган тамойилга асосланган ҳолда ёш авлодни болаликдан миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун баҳамжиҳатлик билан курашаверамиз. Давлатимиз раҳбарининг қатъий саъй-ҳаракатлари билан мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантириш, унинг ҳаёт сифати даражасини ошириш масалалари ижобий ҳал этилаётган экан, ҳар бир педагог шунга яраша фаолият кўрсатиши даркор.

Юзма-юз мулоқотларда оиладаги таълим-тарбия муҳити, ота-оналарнинг масъулияти ва ўқитувчилар билан ҳамкорлиги масалалари юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Ахборот хизмат раҳбари