Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор машғулот ўтказди
20:39 / 2023-05-14

Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев университетнинг Биология таълим йўналиши 1- босқич талабаларига биология фани ўқув дастури доирасида "Онтогенез ва филогенез" мавзусида маъруза машғулоти ўтказди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда таълимнинг барча бўғинлари, хусусан, олий ўқув юртларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, талабаларнинг пухта билим олиши ва малакали мутахассис бўлиб етишиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш кўп жиҳатдан олий ўқув юрти раҳбарияти, устоз ва педагогларнинг илмий, ташкилотчилик салоҳиятига боғлиқ. Бу борада Андижон давлат университетида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ректор томонидан ўтказилган ноанъанавий маъруза-машғулот ҳам ана йўналишдаги ишларга бир мисолдир. 

– Олий таълим муассасасининг асосий вазифаси талабаларга сифатли таълим бериш, илғор ўқитиш усуллари, тажрибалар асосида уларни фаннинг замонавий ютуқлари билан таништириш, – дейди Андижон давлат университети ректори, профессор А. Юлдашев. – Шу билан бирга, ёшларнинг пухта билим олиши ва илмий-тадқиқотлар олиб бориши учун йўналишлар бериш, провардида талабанинг малакали мутахассис бўлиб етишишини таъминлаш ҳисобланади.

Машғулот давомида талабаларга мавзу бўйича умумий тушунчалар берилиб, асосий назариялар, аввал ўтказилган лаборатор тадқиқотларнинг илмий хулосалари билан таништирилди. Шунингдек, ҳозирги кунда мавзу доирасида олиб борилаётган тадқиқотларнинг мазмуни, асосий йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди. 

Дарс давомида ректор мавзуни ўрганиш юзасидан асосий йўналишларни белгилаб берди, мавзу бўйича талабаларда туғилган саволларга жавоб қайтарди. 

Андижон давлат университетида ректор, проректор, профессор-ўқитувчилар томонидан бу каби машғулотларни мунтазам ўтказилиши белгиланган. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА