ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида спортнинг футбол тури бўйича факультетлар талаба йигитлари ўртасида ташкил этилган мусобақа якунланди.
Шу муносабат билан университет спорт мажмуасига талабалар жамоаси, ёшлар ва футбол ихлосмандлари йиғилди.
[gallery-11463]
Маълумки, ҳар ўқув йилида мазкур олий таълим даргоҳида 11 йўналиш ва 5 та спорт тури бўйича “Ректор кубоги” мусобақаларини ўтказиш анъана тусини олган.
Бугунги тадбирда 2022/2023 ўқув йили давомида ташкил этилган барча мусобақалар ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Дастлаб, НДКТУ ректори, профессор Б. Мардонов сўзга чиқиб, барча спортчиларни эришган ютуқлари билан қутлади. Мусобақалар ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА