Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор чет эллик ўқитувчилар билан учрашди
13:37 / 2024-03-15

Бухоро давлат университетида ҳар йили турли дастурлар, академик мобиллик келишувлари, халқаро лойиҳалар доирасида ҳамда университет маблағлари ҳисобидан 80 нафардан ортиқ хорижий профессор-ўқитувчиларнинг университет талабаларига маъруза ўқишлари, докторант ва магистрантларга илмий раҳбарлик қилиш амалиёти йўлга қўйилган.

Университетда ҳар ойда бир маротаба хорижлик ўқитувчиларнинг ректор билан учрашувининг ташкил этилиши ҳам анъанага айланган. Бухоро давлат университети ректори О.Ҳамидов университетда ишлаётган Буюк Британия, Италия, АҚШ, Корея, Миср, Эрон, Россия, Словения, Қозоғистоннинг етакчи ҳамкор олий таълим муассасаларидан келган 16 нафар хорижлик ўқитувчилар билан учрашди.  

– Бунда асосий эътибор ушбу мобилликлар фақат дарс машғулотлари билан чекланмасдан, кафедралар ўртасида илмий ҳамкорликнинг йўлга қўйилишига ҳам қаратилади, – дейди О.Ҳамидов.  

Учрашувда ҳар бир ўқитувчининг университетдаги фаолияти тўғрисида маълумот берилиши қаторида келгуси ҳамкорлик режалари тўғрисида ҳам фикр алмашилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.