2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона вилояти ҳудудлари бўйлаб 16 минг 838 нафар киши COVID-19га қарши эмланди.
Бугунги кунгача вилоятда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 105 минг 158 нафарга етди. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар бермоқда.
29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Ўзбекистон тумани (2384 нафар),
Олтиариқ тумани (1424 нафар),
Қува тумани (1364 нафар) банд қилди.
Эмланганлар орасида жиддий асоратлар ва ножўя таъсирлар кузатилмаган.
Таъкидлаш жоизки, фарғоналикларнинг вакцинага ишончи ҳамда уни олишга эҳтиёжи борлигини кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб, 65 ва ундан юқори ёшдагилар, тиббиёт ходимлари билан биргаликда ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбиячилари, шунингдек, хавф ости гуруҳига мансуб сурункали касаллиги бўлган аҳоли ҳам коронавирусга қарши эмланмоқда.