Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рекламаси тўғри бўлмаган хизмат — ишончсиз хизмат
13:24 / 2025-07-21

Молиявий хизматлар — бу кредит, депозит, суғурта, инвестиция каби инсоннинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилувчи хизматлар. Ушбу хизматларни реклама қилишда жуда катта масъулият талаб этилади. Чунки реклама орқали истеъмолчи қарор қабул қилади. Агар рекламада тўлиқ ёки аниқ бўлмаган маълумот бўлса, бу унинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши мумкин. Шу боис, “Реклама тўғрисида”ги қонунда молиявий хизматларни реклама қилишда махсус талаблар белгиланган — реклама аниқ, ҳаққоний ва тушунарли бўлиши шарт.

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Олиб борилган мониторинг ва таҳлиллар давомида оммавий ахборот воситалари, интернет саҳифалари ҳамда ижтимоий тармоқларда қонунчилик талабларига зид, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки нотўғри реклама ва ахборотлар жойлаштириш ҳолатлари ҳануз кузатилмоқда. Аксарият қонунбузарликлар молиявий хизматлар рекламаcида қайд этилмоқда.

Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, молиявий хизматларга оид реклама молиявий хизматлар рекламаси ёки улар ҳақидаги реклама тарзидаги ахборот, рекламадан фойдаланувчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган ва (ёки) рекламадан фойдаланувчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланиш ниятини кўзламайдиган усулда тақдим этилиши, реклама қилинаётган хизматларга бевосита алоқадор бўлмаган ахборотга эга бўлмаслиги керак. Шунингдек,  ушбу молиявий хизматлар кўрсатиш учун шартномаларнинг муҳим шартларини очиб бериши керак.

Бироқ, айрим ҳолларда рекламаларда банк омонат ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, муддати, минимал талаблар, қўшимча тўловлар, микроқарз шартлари, воситачилик ёки суғурта тўловлари ҳақида муҳим маълумотлар умуман келтирилмаяпти ёки қисқа, ноаниқ шаклда берилмоқда.

Шунингдек, молиявий хизматлар рекламаcида икки маъноли ифодалар, ошириб кўрсатиш ёки бошқа ташкилот номидан калит сўз сифатида фойдаланиш орқали истеъмолчи чалғитилмоқда. Бу эса, истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) тўғрисида тўғри (тўлиқ) ва тушунарли маълумот олишга бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда.

Рақобат қўмитаси молиявий хизматларга оид рекламаларда маълумотлар аниқ ва тўлиқ бўлиши, ўқилиши осон шаклда берилиши,  фон билан уйғун, ўқилиши қийин бўлган майда шрифтлар ёки яширин матн шаклида тақдим этилмаслигини таъминлаш зарурлигини эслатиб ўтади.

Шунингдек, рекламаларда нотўғри ёки чалғитувчи ахборотларни жойлаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли тартибда молиявий санкциялар қўлланилишини маълум қилади.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА