Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Реклама ва ташқи ёзувларнинг қонунга мослик ҳолати ўрганилди
16:05 / 2024-03-14

Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳокими Ф. Умаров бошчилигидаги секторлар раҳбарлари ва ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинида ташқи реклама ва ахборот воситаларининг қонунга мослик ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари асосида кўчалардаги ноқонуний ўрнатилган реклама ва ташқи ёзувларни тозалаш ишлари олиб борилди.

[gallery-16400]

Қонун талабларига зид тарзда ўрнатилган 400 та конструкциялар бартараф этилди. 465 тадбиркорлик субъектига рекламаларни ўрнатиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди. Яъни, лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкинлиги тушунтирилди. Шунингдек, уларга бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги, бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги ҳақида маълумот берилди.  

Таъкидланганидек, реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиш белгиланган.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.  

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА