Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Реклама ва ташқи ёзувларнинг қонун талабларига мослиги назоратда
17:30 / 2024-08-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кўҳна ва замонавий шаҳарсозлик анъаналарини ўзида мужассам этган Бухоро шаҳри қиёфаси ўзига хос очиқ осмон остидаги тасвирий санъат намунасига ўхшайди.  

Лекин, афсуски, сўнгги пайтларда жойларда ноқонуний қурилмалар ва рухсатсиз ташқи рекламаларнинг ўрнатилаётгани шаҳар гўзаллигига соя солмоқда.

[gallery-18658]

Истиқлол байрами арафасида қадим Бухоро ва туманлар марказлари чиройини қайта тиклаш ва турли ноқонуний ташқи ёзувларни бартараф этиш мақсадида “Мустақиллик байрамига тоза чирой билан” шиори остида  аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ва тозалаш акцияси олиб борилмоқда.  

Ўтган бир ҳафта давомида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли соҳа бўйича маслаҳатчилари, ободонлаштириш бошқармаси  ходимлари ҳамда вилоят рақобат бошқармаси вакиллари томонидан 470 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги 500 дан ортиқ давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид бўлган ёзувлар бартараф этилиб, тузатилди.  

- Жорий йилда мустақиллигимизнинг 33 йиллигини, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллигини нишонлаймиз, - дейди вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбар Рустамов. – Бу кичик муддат эмас. Аммо ҳанузгача шаҳримиз кўчаларида оз бўлсада “ажнабий” тиллардаги ёзувларнинг учраши, реклама ўрнатишда қонунчилик талабларига риоя этилмаётганлиги кузатилмоқда.  

Шу нуқтаи назардан ташқи ёзувларни қонун талабларига мос, давлат тилида ўрнатиш ҳар бир фуқаронинг сиёсий масъулияти ҳамдир.

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА