Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Регистон бунёдкори ҳақида фильм суратга олинади
10:03 / 2021-05-09

“Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” шиори остидаги “Кинокарвон” ижодий гуруҳи Самарқандда бўлиб, жойларда учрашувлар ўтказди.

Иккинчи жаҳон урушига бағишланган “Илҳақ” бадиий фильми намойиш этилиб, мазкур картина ижодкорлари фильм яратилиши ҳақида томошабинларга ҳикоя қилиб берди.

Шунингдек, тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан суратга олинган “Матонат” ҳужжатли фильми тақдимоти ўтказилди.

Ушбу фильм фашистлар концлагерида қийноқларга солинган ва ваҳшиёна қатл қилинган 101 нафар ўзбек аскари тўғрисида ўша воқеаларга гувоҳ бўлган ва бу ҳақда маълумот тўплаган кишилар ҳикоялари асосида яратилган.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон кинематография агентлиги раҳбари Ф.Абдухолиқов мазкур ҳужжати фильм ҳамкорликдаги ижодий иш эканлиги ва бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом этишини таъкидлади.

Тақдимот чоғида Самарқанд шаҳридаги дунёга машҳур Регистон мажмуаси бунёдкори, саркарда Баҳодир Ялангтўш ҳақида бадиий фильм яратилиши маълум қилинди ҳамда бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА