Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Регби: Мамлакатнинг энг кучли жамоалари аниқланди
09:42 / 2024-09-24

Мудофаа вазирлиги спорт марказида Регби-15 бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида мамлакат Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия жамоалари рақобатлашди.

Айтиш лозим, регби спорт турини ривожлантириш борасида республикамиз бўйлаб турли саъй-ҳаракатлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимизда регби йилдан йилга оммалашиб бормоқда.  

 Мудофаа вазирлиги тизимига регби спорт тури 2014 йилда кириб келган бўлса, ҳозирги кунда барча ҳарбий қисмларда жамоалар шакллантирилди. Миллий терма жамоанинг 60 фоизини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ташкил этмоқда. Бу эса спортчилар учун вазирлик тизимида етарлича шароитлар яратилганидан далолат, дейиш мумкин.  

 Бу галги чемпионат ҳам спортчиларни жисмоний ва ахлоқий-руҳий жиҳатдан янада чиниқтириш, жамоаларни жипслаштириш, уларда чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик, кучлилик ва мардлик каби жиҳатларни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.  

 Саралаш мусобақалари сарҳисобига кўра, финалда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия терма жамоалари рўбарў келди. Бор маҳорат ва куч-ғайратини ишга солган Мудофаа вазирлиги терма жамоаси ғолибга айланган бўлса, 2-ўрин Миллий гвардия жамоасига ҳамда 3-ўрин Ички ишлар вазирлиги регбичиларига насиб этди.  

 Ғолиб ва совриндорлар чемпионат якунида муносиб рағбатлантирилди.  

 Т.Рўзиев,

ЎзА