Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Регби-7: Ўзбекистон кубогининг ғолиблари Чирчиқда аниқланди
14:56 / 2022-09-12

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети стадионида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида ўтган мамлакат кубоги баҳслари ҳар қачонгидан ҳам муросасиз кечди.

Икки кун мобайнидаги баҳсларда эркаклар жамоалари ўртасида совринли ўринлар Тошкент, Хоразм ва Навоий вилояти вакилларига насиб этган бўлса, аёллар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси бош совринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Наманган ҳамда Хоразм вакилаларига насиб этди.

Мусобақалар давомида турнирнинг энг яхши ўйинчилари ҳам аниқланди. Унга кўра, Илья Соколов эркаклар ўртасида, Айнура Абзиева қизлар ўртасида Ўзбекистон кубогининг энг яхши ўйинчилари, деб топилди.

Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бобожонов, Тошкент вилояти регби федерацияси раиси Муроджон Носиров иштирок этишди.

 

Т.Рўзиев, 
ЎзА