Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Регби-7: Миллий университетда “Талабалар лигаси”
08:59 / 2022-06-07

Мамлакатимизда кейинги йилларда ўйин турлари бўйича ички чемпионатларни тизимли ўтказиш, спортчилар кўникмасини шакллантириб бориш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети спорт майдонида олимпия спорт тури бўлган регби-7 бўйича қизлар ўртасида “Талабалар лигаси” ташкил этилди. 

Мамлакатимизнинг 7 та олий ўқув юрти талабаларидан ташкил топган жамоалар ўртасидаги баҳслар натижасига кўра, бош соврин Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига насиб этди. 2-ўрин Нукус давлат университети талабаларига, кучли учликни эса Миллий университет вакилалари эгаллашди.

Ўзбекистон регби федерацияси мутахассисларининг таъкидлашларича, ушбу мусобақада иштирок этган иқтидорли спортчи қизлар терма жамоа таркибига жалб этилади.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндор жамоалар, алоҳида маҳорат кўрсатган спортчилар муносиб тақдирланди.


Т. Рўзиев, ЎзА