Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Reformatiks” консалтинг компанияси мутасаддилари Бухорода
14:10 / 2025-10-11

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Reformatiks” консалтинг компанияси ҳамкори ва катта директори Тамара Ковзиридзе ҳамда Грузия Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида бир қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган дипломат Отар Бердзенишвилини қабул қилди.

Дастлаб вилоят ҳокими хорижий компания вакилларига кўп минг йиллик тарихга эга Бухоронинг ўтмиши ва бугуни, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, айниқса, туризм салоҳиятига доир имкониятлари, бу борада чет эл сармоядорларига яратилган имконият ва имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот берди. 

Ўз навбатида, вилоят ҳокимига Бухородаги самимий қабул ва меҳмондўстлик учун  миннатдорлигини билдирган хорижий экспертлар икки томонлама мулоқот конструктив ва ташкилий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бунда бой тарихий қадрият ва меросига эга ҳудуд туризм салоҳиятини тўлиқ намойиш этиш, унинг келгусидаги барқарор ривожига дахлдор истиқболли лойиҳалар муҳокамасига эътибор қаратди.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, “Reformatiks” консалтинг компанияси экспертларининг мамлакатимизга ўнга яқин ташрифи амалга оширилди. Экспертларнинг ҳудудлардаги туристик манзилларга  ташрифлари натижасида сайёҳлик инфратузилмасини шакллантириш, янги туристик маҳсулотлар яратиш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича истиқболли таклифлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, амалга оширилган ўрганишлар асосида юртимизда туризмни 2040 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасининг 9 та йўналиши бўйича 2 та оралиқ ҳисобот тақдим этилди.

Шу йилнинг 8-20-октябрь кунлари мазкур компания экспертларининг юртимизга навбатдаги ташрифидан кўзланган асосий мақсад тарихий аҳамиятга эга ҳудудда туризм соҳасида истиқболдаги йирик лойиҳалар, халқаро ҳамкорлик имкониятлари, қолаверса, соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан креатив тақдимотларни амалга оширишдир. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.