French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдумга участкалар шай
15:39 / 2023-04-29

Ўзбекистон Республикасининг Референдумини ўтказувчи 13-Қашқадарё округи биносида брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик ишларининг бориши ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларга батафсил маълумот берилди.

Таъкидландики, барча тайёргарлик жараёнлари вилоятда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида” ги қонунига мувофиқ амалга оширилмоқда. Округ комиссияси томонидан вилоят ҳудудида ушбу қонун ижроси назорат қилинмоқда, референдум ўтказувчи участка комиссиялари режада белгиланган чора-тадбирлар доирасида жиҳозланиб, овоз берувчилар учун зарур шароит яратилди. Уларнинг фаолияти мувофиқлаштириб борилмоқда. Шунингдек, округ ҳудудида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари тузилди ва улар ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилди, референдум ўтказувчи участка комиссиялари овоз бериш бюллетенлари билан таъминланди.  

Тегишли муддатларда референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркиби тасдиқланди ҳамда улар иштирокида референдум ва уни ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик бўйича семинар-тренинглар ўтказилди.  

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, Қашқадарё вилоятидаги референдум ўтказувчи участка комиссияларининг аъзолари 11 минг 144 нафарни ташкил этади. Шундан аёллар 4544 нафар. Тегишли низом талаблари асосида участка комиссияларининг аъзолари йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролардан иборат бўлишига эътибор қаратилди. Шунга кўра, умумий аъзоларнинг 80,3 фоизи, яъни 8946 нафари аввалги сайловларда иштирок этган, тажрибаси юқори фуқаролардан бўлиши таъминланди.  

Референдум қонунчилигида референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Шунга кўра, Қашқадарё вилоятида ҳам жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари ўтказилди.  

Овоз берувчиларга қулайлик яратиш, уларга қўшимча маълумотлар бериш мақсадида округ ҳудудидаги референдум участкалари кўрсаткичлар, пешлавҳалар ва ахборот стендлари билан жиҳозланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланиб, участка комиссияларига етказилган ўқув қўлланмалари, инфографика кўринишидаги ахборот-тушунтириш материаллари, плакатлар, файллар – буларнинг барчаси участка комиссиясининг  референдумни халқаро стандартларга асосан ўтказилишини таъминлашга хизмат қилади.  

Овоз бериш жараёнлари Қашқадарё вилоятидаги 819 та маҳалла ҳудудида жойлашган 1002 та референдум ўтказиш участкасида бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг бошқа кўплаб участкалари сингари округ ҳудудидаги референдум ўтказувчи участкаларда 30 апрель куни фуқароларнинг овоз бериш жараёни тўғридан-тўғри намойиш этиб турилади. Бунинг учун ҳам алоҳида ҳозирлик кўрилиб, мазкур участкалар энг замонавий видеоқурилмалар ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.