Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдумга тайёргарлик авжида
22:22 / 2023-04-12

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 8-Сирдарё округ комиссиясида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда округ комиссияси раиси Покиза Ахмеджонова ахборот берди.

Таъкидландики, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг шу йил 10 мартдаги ҳамда Сенатининг 14 мартдаги қарорларига кўра жорий йилнинг 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Референдуми ўтказилади.

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим тарихий воқеага 8–Сирдарё округ комиссияси ҳудудида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, округ комиссияси учун Гулистон шаҳрида барча шароитларга эга бино ажратилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Референдумларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда етарли иш тажрибасига эга, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролардан комиссия раиси, ўринбосари ва котиби, 17 нафар аъзодан иборат комиссия аъзоси маъқулланди.  

Округ комиссияси аъзоларини саралаш ва тасдиқлашда гендер тенгликка алоҳида эътибор қаратилди. Яъни, округ аъзоларининг 8 нафари хотин-қизлардан иборат. Округ ҳузурида матбуот маркази ташкил этилиб, аъзолари сайланди. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги қонуни 20-моддасига асосан комиссияга туман ва шаҳар ҳокимлари тақдим этган референдум участкалари бўйича тақдимномалари кўриб чиқилиб, округ ҳудудида кўра, 287 та референдум участкаси тузилди.

8-Сирдарё округ комиссияси ҳузурида матбуот маркази 2023 йил 3 апрел кунидан ташкил этилиб, 4 нафар таркибдан иборат аъзолар округ комиссияси жойлашган бинода ўз фаолиятини олиб бормоқда. Округ комиссиясининг 6 апрелдаги 1/1-8 сонли қарори билан юқорида қайд қилинган референдум ўтказувчи участкаларда фаолият олиб бориш учун участка комиссиялари аъзолари таркиби тасдиқланди. Унга кўра, участка комиссиялари аъзоларининг умумий сони 3 111 нафарни ташкил этмоқда. 2023 йил 4 апрель ҳолатига овоз берувчилар сони 498 784 нафарни ташкил этмоқда.  

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 8-Сирдарё округ комиссияси ўз фаолиятини референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича календарь иш режаси асосида олиб бормоқда.

Шуҳрат Суяров, 
ЎзА