Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдумда қатнашадиган партияларнинг кузатувчилар ҳақидаги мурожаатлари қабул қилинди
19:14 / 2023-04-14

Жорий йилнинг 30 апрель, якшанба куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтади.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 6-Наманган округ комиссияси томонидан бўлажак ижтимоий-сиёсий тадбирни қонунда белгиланган демократик талаблар асосида ташкил этиш ва ўтказишга қизғин ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.  

Қайд этиш жоизки, референдумнинг барча жараёнлари, шунингдек, овоз бериш ва уни эълон қилиш ниҳоятда холисликни талаб қилади. Шунинг учун референдум участкаларида сиёсий партияларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, фуқаролар ташаббускор гуруҳларининг кузатувчилари бўлиши зарур. Бу норма миллий қонунчилигимизда ҳам тўлақонли ифодаланган.  

Айни шу талабга кўра, Наманган вилоятида ҳам сиёсий партияларнинг ҳудудий кенгашлари 6-Наманган округ комиссиясига мурожаат билан чиқишган. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партиясининг вилоят кенгашларининг раҳбарлари референдумда кузатувчилик қилиш учун ўз номзодлари ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар билан мурожаат этишди.  

Маълумки, референдум округи мазкур шахсларга кузатувчи сифатида гувоҳномалар беради. Ҳозирга қадар барча сиёсий партиялардан келиб тушган мурожаатлар қабул қилиб олинди.  

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА