ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд шаҳридаги 64-референдум участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Самарқанд шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, “Меҳнат шуҳрати”, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвонлари соҳиби Феруза Ғаффорова ҳам ушбу референдум участкасида овоз берди.
–Ҳар қандай давлатнинг ривожланиши, аҳоли фаровон яшашининг энг муҳим асоси таълимдир, - Ф. Ғаффорова. – Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан таълимга жуда катта эътибор берилаяпти. Ўқитувчининг обрўси, қадри янада кўтариляпти. Ортиқча қоғозбозлик, мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби иллатлар бартараф этилмоқда. Бу эса ўқитувчининг касбий ўсишига хизмат қилмоқда. Ўқитувчининг жамиятдаги ўрни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиши қонуний асосга эга бўлиб, давлат ҳимоясига олиниши соҳа ходимларининг ўз касбига бўлган қизиқишини, масъулиятини орттирмоқда. Шу боис ҳам, биринчилардан бўлиб референдумни қўллаб овоз бердим. Бу ўзим учун, халқим учун, келажак учун муҳим қадам.
ЎзА фотомухбири
Алишер ИСРОИЛОВ олган сурат.