Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум юқори савияда ўтказилади
19:09 / 2023-04-14

9-Сурхондарё округ комиссиясида референдум жараёнини бошқариш ахборот тизими муҳокама этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 20-моддасида округ комиссияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларининг, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглаши белгилаб қўйилган.  

Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссияси аъзолари референдумга тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш юзасидан мутасаддиларнинг ахборотларини тинглаб, тегишли қарорлар қабул қилмоқда.  

Бугун округ комиссияси раиси А.Хўжақулов бошқариб борган йиғилишда ҳам дастлаб референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича овоз берувчиларнинг ягона электрон рўйхати билан ишлаш масалаларига боғлиқ вазифалар ижроси муҳокама этилди.  

Округ комиссияси аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ахборот берувчи мутасаддилар иштирок этган йиғилишда мамлакатимизда кейинги йилларда референдум ва сайловларни ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани алоҳида таъкидланди. Бунда овоз берувчиларнинг ягона электрон руйхати шакллантирилиб,  жараённи бошқариш ахборот тизими яратилаётгани, фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг ном ва рақамлари электрон шаклда аниқ белгилаб олинаётгани референдум ўтказувчи комиссия аъзолари учун ҳам, овоз берувчилар учун ҳам қатор қулайлик яратаётгани қайд этилди.  

Йиғилишда мазкур жараёнларга алоқадор Рақамли технологиялар вазирлигининг Сурхондарё вилоят шўъбаси, Вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси мутасаддилари референдумга тайёргарлик кўриш жараёнида бу борада амалга оширган ишлари ҳақида атрофлича ахборот берди.  

Таъкидландики, округ ҳудудида шу кунгача сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига мавжуд 860 та референдум участкаси тўғрисидаги маълумотлар киритилди. Референдум участкаларининг тизимда ишлаши учун логин ва пароллари яратилиб, участкаларга етказиб берилди. Овоз берувчиларни участкаларга тақсимлаш ишлари якунига етказилмоқда. 359 фуқаронинг архив маълумотларига мувофиқ вафот этганлиги тасдиқланиб, рўйхатдан чиқариш учун жойлардаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига тақдим этилди.  

Округ ҳудудидаги 5 минг 876 фуқаронинг доимий яшаш манзиллари қайтадан хатловдан ўтказилиб, улар ўзларининг яшаш манзилларидаги уй-жой кадастр рақамларига киритилиб, маълумотлари долзарблаштирилди.  

Фуқароларнинг кўчмас мулк объектларини турар жойдан, нотурар жой объектига ўтказиши ёки қайта қуриши (кенгайтирилиши), бузилиши натижасида 74 та кадастр рақамлар ўзгаргани аниқланиб, ушбу кадастр рақамларига боғланган ҳолда рўйхатга олинган 108 нафар фуқаронинг доимий яшаш манзиллари ҳақидаги маълумотлари фаол эмаслиги маълум бўлди. Бу ҳолат вилоят кадастр бошқармаси билан ҳамкорликда уларнинг янги кадастр рақамларига аниқлик киритилиб, барчаси мазкур кадастр рақамларига тўлиқ боғланди.  

Вилоятдаги кўчмас мулкларда 844 та очиқ, 16 та ёпиқ реферундум участкаси фаолият юритмоқда. Референдум участкаларининг барчаси “УЗКАД” дастурига тўлиқ юкланиб, ArcGis электрон  ахборот базаси яратилди. Ҳар бир участканинг чегараси бўйича хариталари чизилиб, ахборот тизимига тўлиқ юкланди.  

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, бу борадаги ишларни сифатли якунлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Шунингдек, йиғилишда округ календарь режаси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.  

Шу куни округ комиссиясининг матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун навбатдаги матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Унда округ комиссиясининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан олиб бораётган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири