Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум юқори савияда ўтади
15:47 / 2023-03-28

Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 12-Хоразм округ комиссиясининг 21 нафар аъзодан иборат таркиби тасдиқлаб олингани ҳақида хабар берган эдик.

Шу кунларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг лойиҳаси бўйича  жорий йилнинг 30 апрель кунига белгиланган референдумга тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Шу муносабат билан референдум ўтказувчи 12- Хоразм вилоят округ  комиссияси йиғилиш ўтказди. 

Йиғилишни округ комиссияси раиси Бахром Абдуллаев кириш сўзи билан очиб, округ комиссиясининг асосий вазифалари, референдум кампанияси даврида амалга ошириладиган ишлар ва режалар хусусида тўхталиб ўтди. Комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, референдумга тайёргарлик кўриш даврида округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди.  

Шунингдек округ комиссияси аъзоларининг иш ҳужжатлари номенклатураси, округ комиссияси айрим аъзоларини референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилиб, очиқ овоз бериш орқали тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Округ комиссияси аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.  

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси Суяржон Курбанкулов иштирок этди ва комиссия аъзоларига референдумни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор долзарб масалалар юзасидан ўз тавсияларини берди.  

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА