Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум: хорижлик кузатувчилар қандай фикрда? (+Видео)
19:22 / 2023-04-30

МСКдаги учрашувлар ҳақида…

Бугун мамлакатимизда муҳим сиёсий воқелик - умумхалқ референдуми жараёнида қатор хорижий ташкилотлар вакиллари Марказий сайлов комиссиясида бўлишди.


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси делегациялари вакилларидан иборат халқаро кузатувчилар референдум арафасида сайлов участкаларида барча зарур шарт-шароит яратилгани, комиссиялар ушбу сиёсий воқеликка тайёрлигига гувоҳ бўлганини қайд этишди.

Жараён халқаро стандартга мувофиқ такомиллаштирилгани, МСК томонидан тасдиқланган режа ва миллий қонунчилик асосида референдумга тайёргарлик кўриш, тадбирни ўтказиш бўйича тизимли ишлар  амалга оширилгани тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Халқаро ташкилотлар вакиллари референдумга доир ахборот билан таъминлаш иши яхши ташкил этилганини эътироф этиб, референдум жараёнида янги сайлов технологияси синовдан ўтказилаётганига ҳам эътибор қаратишди.

Кузатувчилар республикамизнинг барча ҳудудларида референдумни кузатишда давом этишяпти. Тадбир якуни бўйича тегишли хулосалар, тавсиялар берилади.

<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/Oppee9O_HFU" title="Референдум: хорижлик кузатувчилар қандай фикрда? (+Видео)МСКдаги учрашувлар ҳақида" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Дониёр Якубов (видео), ЎзА