Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум — халқ иродасининг ҳаётий ифодаси
17:49 / 2023-04-12

Янгиланаётган Конституция жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти, халқимиз ҳаёти, ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлашда беқиёс аҳамият касб этади. Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономарказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, партия ходимлари, депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Дастлаб партия етакчиси “Ишга марҳамат” Мономарказида яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг партия фаоллари иштирокида марказда таълим олаётган ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда сўз олганлар ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил бораётгани хусусида тўхталишаркан, янгиланаётган Конституцияда ҳам “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, деган тамойил конституциявий қоида сифатида муҳрланаётганини алоҳида эътироф этишди.  

Тадбирда таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган концептуал ўзгартишлар туфайли, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайдиган ижтимоий давлат барпо этилиши муқаррар. Мамлакатимизда охирги йилларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун шарт-шароитларни яратиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган бўлса, эндиликда бу жараёнлар янги таҳрирда тайёрланиб, умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилган Конституция билан мустаҳкамланмоқда. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш сингари масъулиятни ҳам ўз зиммасига олаётгани эътиборга молик жиҳатлардан биридир.  

Қолаверса, янгиланаётган Қомусда давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши акс эттирилаётгани айтиб ўтилган. Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олдини олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.  

Тарғибот тадбирида иштирок этган марказ тингловчилари ҳам мавзу доирасидаги ўз фикрларини баён этишаркан, сўнгги йилларда юртимизда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган туб ислоҳотлардан мамнунликларини қайд этиб, умумхалқ референдумида фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг эл-юрт олдидаги бурчи экани таъкидланди.  

Ш. Суяров, ЎзА