Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум уюшқоқлик билан ўтмоқда
13:18 / 2023-04-30

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилаётган умумхалқ референдуми Навоий вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-референдум участкасига ташриф буюриб, овоз берди.  

– Бугун ўтказилаётган референдум юртимиз ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир, – деди вилоят ҳокими. – Авваламбор янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Бугун овоз бераётган ҳар бир юртдошимиз ўзи, фарзандлари ва неваралари келажаги учун овоз бермоқда.  

Айни пайтда вилоятдаги мавжуд 411 та референдум участакаларида овоз бериш жараёнлари давом  этмоқда.  

А.Бўриев,  

С.Аслонов (сурат), ЎзА.