Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум участкалари аҳоли учун қулай жойда бўлиши керак
17:06 / 2023-03-31

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ахборот берди.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Сенатининг 14 мартдаги қарорларига кўра, 2023 йилнинг 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилади.  

Бу борада Тошкент вилоятида ҳам тизимли равишда тайёргарлик ишлари амалга ошириляпти. Хусусан, 10-Тошкент вилояти округ комиссияси учун Нурафшон шаҳрида махсус бино ажратилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди. Комиссия таркибига тажрибали, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар орасидан комиссия раиси, ўринбосари, котиби ва 18 нафар аъзо номзоди танланди. Уларнинг фаолияти йўлга қўйилди.Округ комиссияси ҳузурида матбуот маркази ташкил этилиб, аъзолари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида” ги Қонунининг 20-моддасига асосан округ комиссияси мажлисига туман-шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилган референдум участкалари бўйича тақдимномалари қабул қилинди. Тошкент вилояти бўйича жами 958 та референдум участкалари ташкил этилди.  Муҳими, ташкил этилган референдум участкалари аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.  

Жумладан, 560 та референдум участкалари мактабларда, 89 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 54 таси коллеж, лицей ва техникумларда, 11 таси олий ўқув юртлари биноларида, 56 таси тиббиёт, санаторийлар ва дам олиш масканларида, 73 таси давлатга қарашли корхона ва ташкилот биноларида, 56 таси маданият ва спорт марказларида, 22 таси махсус референдум участкаларида, 10 таси Адлия ва Давлат хизматлари марказларида, 27 таси эса тадбиркорларга тегишли биноларда ташкил этилган. Уларга кўрсаткичлар, пешлавҳалар ва ахборот стендлари тайёрланмоқда. Шунингдек, референдумга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланиши назоратга олинган. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда мазкур биноларга нишаб йўлаклари (пандус) борлиги алоҳида эътиборга олинди.

А. Мусаев, ЎзА