Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум ўткaзувчи учaсткa кoмиссиялари aъзoлигигa нoмзoдлaр тaвсия этилди
14:56 / 2023-04-05

Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўткaзувчи 2-Aндижoн oкруг кoмиссияси Матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, сессияларда жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи кўрилди.  

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг ушбу масала юзасидан ўтказилган сессиясида халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 2-Андижон округ комиссиясининг аъзолари, референдумни ўтказувчи участка комиссия раислари, ўринбосарлари, котиблари ва комиссия аъзолигига танлаб олинган номзодлар, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Референдумни адолатли, холисона, ошкора ва очиқлик тамойиллари асосида ўтишида участка комиссиялари аъзоларининг ўрни ва роли,  жараённи самарали ўтказишдаги фаолияти, малака ва тажрибаси муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам, комиссия аъзолари жараёнга масъулият билан ёндашиши муҳимдир.  

Андижон шаҳрида ташкил этилган 125 та учaсткa кoмиссиялaри aъзoлигигa фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри, жaмoaт бирлaшмaлaри, кoрхoнa, муaссaсa вa тaшкилoтлaр тoмoнидaн тaклиф этилгaн нoмзoдлaр белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.  

Сессияда референдумни ўтказиш бўйича Андижон шаҳрида ташкил этилган участка комиссиялари аъзолигига номзодлар таништирилди. Уларнинг комиссия аъзолигига тавсия этилиши овозга қўйилиб, очиқ овоз бериш орқали тасдиқланди.  

[gallery-11283]

Сессиянинг тегишли қарори билан комиссия аъзолигига номзоди маъқулланганлар рўйхати референдум ўтказувчи 2-Aндижoн oкруг кoмиссиясигa тaсдиқлaш учун тaвсия этилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА