Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум ўтказувчи 411 та участкада ишлар қизғин паллага кирмоқда
11:23 / 2023-04-06

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ОАВ вакиллари учун “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрель кунига белгиланган Референдум юзасидан 5-Навоий округ комиссияси томонидан брифинг ўтказилди.

Унда округ комиссияси раиси Назира Тоғаева ахборот берди.  

Таъкидланганидек, Референдумни қонунийлик, холислик, очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда уюшқоқлик ва ташкилий жиҳатдан юксак савияда ўтказиш учун 5-Навоий округ сайлов комиссияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

- Округ комиссияси ўз фаолиятини бошлаган куни комиссиянинг ташкилий йиғилиши ўтказилди ва унда 17 нафардан иборат округ комиссиясининг аъзолари ҳамда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режаси тасдиқланди, - деди Н.Тоғаева. - Шунингдек, комиссия аъзоларининг фаолият йўналишлари бўйича вазифалари тақсимоти ва уларни ҳудудларга бириктириш, ҳужжатлар номенклатураси, навбатчиликни ташкил этиш рўйхати тасдиқланди. Бугунги кунда Округ комиссияси жойлашган бино Марказий сайлов комиссияси тавсиялари асосида тўлиқ жиҳозланиб, комиссия аъзолари ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун 10 та хона, иккита мажлислар зали ажратилган.  

[gallery-11301]

Вилоятдаги 3 та шаҳар ва 8 та туман ҳокимларининг тақдимномаларига кўра 411 та овоз бериш участкаси тузилди ва тўлиқ жиҳозланди. Участкаларнинг 4090 нафардан иборат аъзолари таркиби тасдиқланиб, “Референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисида”ги Низомга амал қилинган ҳолда гендер тенглиги, аъзолар сонининг бир ташкилотдан меъёри ошиб кетмаслиги таъминланди.  

Аъзоларнинг 1221 нафари биринчи маротаба бу каби сиёсий жараёнларда қатнашмоқда. Асосий фаолият соҳаси бўйича 2031 нафарини халқ таълими соҳаси, 403 нафари ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, 1509 нафари бошқа давлат идоралари ва муассасалари ходимлари ташкил этади. Маълумоти бўйича эса комиссия аъзоларининг 3145 нафари олий, 880 нафари ўрта махсус ва 65 нафари ўрта маълумотга эга.  

Округ комиссияси қарори билан 4 кишидан иборат Матбуот маркази фаолияти йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 10 нафар ижодий техник ходимларнинг Марказий сайлов комиссиясида аккредитациядан ўтказилиши таъминланди. Шунингдек, 8 та маҳаллий босма нашрлардан 15 нафар ходимларнинг ҳужжатлари тақдим этилди.  

Бугунги кунда участка комиссиялари аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юрилиб, овоз берувчилар рўйхатига аниқлик киритилмоқда.  

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашни сифатли ташкил этиш мақсадида вилоят бўйича информатика ва ахборот технологияси соҳасининг мутахассисларидан иборат тренерлар танланди ҳамда улар ўқитилиб, ҳудудларга бириктирилди.  

 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА